11.2026
2026 йил 9 ноябрдан 14 ноябрга қадар Тошкент халқаро сертификациялаш академияси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ўртасида имзоланган меморандум асосида ташкилот базасида «ISO 9001:2026 стандарти талабларини тушунтириш ва амалиётда қўллаш» мавзусида сифат бўйича раҳбар — ички аудитор малакаси бўйича ўқув курси бўлиб ўтди. Сифатли таълим жараёнини ташкил этиш мақсадида Академия томонидан Латвия Республикасининг «Certification Center» компанияси халқаро экспертлари таклиф этилди.
← Ортга қайтиш