Тошкент Халқаро Сертификатлаштириш Академияси — бу Ўзбекистонда ва унинг ташқарисида мутахассисларни касбий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширувчи замонавий таълим ва консалтинг ташкилотидир.
Академия № 1114033, № 1116240, № 1114020 ва № 1118024 рақамли лицензиялар асосида фаолият юритади ҳамда таълим, сертификатлаштириш ва халқаро сифат стандартларини жорий этиш соҳасидаги халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантиради.
Бизнинг фаолиятимиз меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлашга, касбий компетенцияларни ривожлантиришга ҳамда ташкилотларни халқаро сифат ва самарадорлик талабларига эришишларида қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Академия ташкилотларга ISO халқаро стандартларига мувофиқ менежмент тизимларини жорий этишда ўқитиш, тайёрлаш ва кузатиб бориш (ҳамроҳлик қилиш) хизматларини кўрсатади:
EN ISO 9001 — Сифат менежменти тизими. Ташкилотларга ички жараёнларни такомиллаштириш, маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириш, мижозлар билан ўзаро алоқаларни яхшилаш ҳамда рақобатбардошликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
EN ISO 14001 — Экологик менежмент тизими. Ташкилот фаолиятининг атроф-муҳитга таъсирини камайтиришга, ресурслардан самарали фойдаланишга ва экологик талабларга риоя қилишга қаратилган.
EN ISO 50001 — Энергетик менежмент тизими. Энергия ресурсларини бошқаришни оптималлаштиришга хизмат қилади.
EN ISO 45001 — Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлиги менежменти тизими. Хавфсиз меҳнат шароитларини яратишга, ишлаб чиқаришдаги хавф-хатарларни (рискларни) камайтиришга ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқликни таъминлашга кўмаклашади.
Органик (БИО) қишлоқ хўжалиги ва маҳсулотларини сертификатлаштириш. Маҳсулотларнинг экологик талабларга мувофиқлигини, шу жумладан тақиқланган кимёвий моддалар, ГМО ва зарарли компонентлар мавжуд эмаслигини тасдиқлайди ҳамда истеъмолчиларнинг ишончини ва маҳсулот рақобатбардошлигини оширади.
ISO 9606 — Пайвандчиларни малакавий сертификатлаштириш. ISO 9606 металли материалларни эритиб пайвандлашни бажарувчи пайвандчиларнинг малака синовларига қўйиладиган талабларни белгилайди. Ушбу стандарт пайвандчиларнинг касбий кўникмалари ва компетентлигини тасдиқлаш, шунингдек, уларнинг пайвандлаш ишларини белгиланган сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқ бажариш қобилиятини баҳолаш учун қўлланилади. Ушбу йўналиш доирасида саноат, қурилиш, энергетика ва бошқа тармоқ корхоналари учун пайвандчиларни ўқитиш, амалий тайёрлаш, билимларини текшириш ва сертификатлаштириш назарда тутилади. В рамках данного направления предусматривается проведение обучения, практической подготовки, проверки знаний и сертификации сварщиков для предприятий промышленности, строительства, энергетики и других отраслей.
EN 13067 — Пластмассаларни пайвандлаш бўйича мутахассисларни малакавий сертификатлаштириш.EEN 13067 термопластик материаллардан тайёрланган буюмларни пайвандлашни бажарувчи мутахассисларнинг малакасига қўйиладиган талабларни белгилайди. Стандарт пластик қувурлар, листлар ва термопластлардан ясалган бошқа конструкциялар пайвандчиларининг назарий билими ва амалий кўникмаларини баҳолаш учун қўлланилади. Ушбу йўналишларнинг киритилиши ўқув маркази фаолият доирасини кенгайтириш, мутахассисларни касбий тайёрлашга доир халқаро талабларни жорий этиш ҳамда ходимларни халқаро стандартларга мувофиқ малакавий баҳолашдан ўтказиш имкониятини таъминлайди.
Академия ташкилотлар, корхоналар, таълим муассасалари ва ишлаб чиқарувчиларга қуйидаги масалалар бўйича консультатив ҳамроҳлик (маслаҳат бериш) хизматларини кўрсатади:
Биз хорижий ташкилотлар билан шериклик муносабатларини ривожлантирамиз, халқаро таълим лойиҳаларида иштирок этамиз ҳамда маҳаллий, халқаро ва Европа сертификатларини олиш имкониятини тақдим этамиз.
Тошкент Халқаро Сертификатлаштириш Академиясининг бош мақсади — инсонларнинг касбий ривожланиши, таълим сифатини ошириш ва ташкилотлар фаолиятига халқаро стандартларни жорий этиш учун имкониятлар яратишдир.